Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўшда ўзбеклар ҳамон таъқибда.

00:00 / 31.01.2011 | eski savollar | 2552
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум! Муҳтарам шайх ҳазратлари! Мен О'ш шаҳридан сизга мактуб ёзаяпман.Аввал ҳам сизга мурожаат қилган эдим.СҲу нарсани аниқ айта оламанки, бу мен бераётган савол(мурожаат) фақат мени шахсий фикрим эмас,ко'пчилик яқинларимни илтимоси(бу саитда сизга саволлар берганим учун мен орқали эткизиляпти) ва бу минтақада яшаётган мусулмон о'збекнинг оҳи-дарди. Жанубий Қирг'изистон о'збеклари жамоаси ва маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳодимлари барча ҳалқаро ташкилотлар:БМТ.ЭҲХТ.Гага ҳалқаро трибунали,Женева,Россия ва О'збекистон президентларига қо'йинки буткул барча ташкилотлар,нодавлат ташкилотларга ҳам мурожаат қилиняпти,бу нарса сизга ма'лум бо'лса керак.Бироқ натижа ё'қ.Аллоҳ бизларни мусибатларимизни аритсин,илоҳим! Бизни сизга мурожаат қилмоқчи бо'лганимиз,ҳануз Қирг'изистон жанубида о'збек ҳалқи ҳаёти қийин аҳволда қолмоқда.Июн ойидаги уч кунлик қирг'ин биз о'збекларни тинка мадорини жисман ҳам руҳан қуритган эди,аммо ундан кейингиси токи шу кунгача чидаб бо'лмас даражада бо'лмоқда.3 кун қирг'ин қилгани ҳозиргиси олдида ҳеч нарса бо'лмай қолди."Титул" миллат бизларга нисбатан 3 кун генотсид қилган бо'лса,о'шандан то шу кунгача асоссиз тарзда репрессия қилинмоқда.О'збекларни шаҳардаги ҳусусий тижорат мулкларини босим остида о'зларига о'злаштириб олаётгани учраб турибди.СҲаҳарда 6-дан кейин о'збекни чиқиши ҳовфли бо'либ, фақат зарурат юзасидан мажбур бо'линганда иложсиз машиналарда чиқилмоқда.Давлатнинг МҲХ,ИИБ ҳодимлари буз о'збекларни ҳуқуқларимизни поймол қилиб айбсиз инсонларни уйларидан кечаси олиб чиқиб маҳкамаларда мажруҳ ҳолатига солмоқда.Уларни катта пул эвазига қийноқдан кейин қо'йиб юбормоқда.О'збеклар даромад манба'ига айланган десам муболаг'а бо'лмайди. Зоравонликлар юз берган жанубий минтақада вазият ҳамон танг ҳолатда . О'шнинг аксар қисми ёшлари ҳавфсизлигини таминлаш мақсадида чэт о'лкаларга чиқишга мажбур бо'либ,қисқаси о'шда о'збек ёшлари айтарли даражада озайиб кетган.У йигитларимиз қирг'инда о'з маҳалласидан ташқарига ҳеч чиқмаган,чиқа олмас эди аслида, бироқ улар шу эрда бо'лсак барибир бизни та'қиб қилишади айбсиз бо'лсак ҳам деб қо'рқув билан ватанни тарк этдилар. СҲунинг учун ҳам сизга яна такрор илтимос,сиз жахонда ислом илми бо'йича ҳам, Мовароуннаҳр диёридан чиққан шу бугунгу кундаги ягона уламо сифатида салоҳиятингиз юқори,буни барча билади,қолаверса сиз жуда ко'п ҳалқаро исломий ташкилотлар а'зоси ва ҳайят а'зоси бо'либ ҳисобланасиз.Татихни олиб қарасак,1990 йил 18 июн куни О'збекистон ҳалқ депутатларини 2-пленумида О'ш воқеалари мавзусида парламентда куюниб ма'руза қилганингизни яхши билади ҳалқимиз. О'ша йилнинг июн ойи оҳирида сиз бошлиқ делегат Покистонга сафар қилиб,мужоҳидлар қо'шинининг бошлиг'и Гулбиддин Ҳикматёр билан мунозаралар олиб бориб сизнинг ҳизматларингиз боис тушунмовчиликлар,тутқунда қолдан бегуноҳ инсонлар тақдири озми-ко'пми ҳал болган эди.Қолаверса яқинда Либияда О'ш қирг'ини мавзусида чиқишингиз барча Қирг'изистон о'збекларини ҳурсанд қилди.Мен бу тарих варақларини келтирганимни боиси сизнинг илмингиз,нуфузингиз,салоҳиятингиз тарих ва тажрибадан билинганки,сиз бош қошган ишлар мувофақиятли натижа берган.Илтимос сиз о'зингиз,қолаверса сиз а'зо бо'лган ҳалқаро исломий ташкилотлар билан ҳамкорликда ва унинг раиси фазилатли шайх Доктор Юсуф Қарзовий жаноблари билан бамаслаҳат барча шу ишга алоқадор ҳалқаро ташкилотларга,Қирг'изистон ҳуқуматига зулмларга чэк қо'йилишига дипломатик ё'л билан баёнат берсангизлар! Аллоҳ таоло Қур'они каримда:"Албатта, мо'минлар биродардирлар,бас,икки биродарингиз о'ртасни ислоҳ қилинг".("Ҳужурот" сураси,10-оят)деб марҳамат қилган.Ҳадиси шарифда ҳам бу ҳақда ко'п ижобий фикрлар айтилган.Улардан бири: Саҳл Со'идий позияллоҳу анҳудан пивоят қилинади,Бухорий ва Насаий ривоят қилишган: "Бани Амрнинг орасида уруш бо'лган эди.Бу (ҳабар) Ҳабий соллаллоҳу алайҳи васалламга этиб борди.СҲунда у зот Пешинни о'қиб бо'либ,уларнинг орасини ислоҳ қилиш учун келдилар".(иқтибос Руҳий тарбия китобидан олинди).Бу оят ва ҳадислардан икки қавм,миллат орасида бо'либ о'тган жанжални бартараф қилиш ва адоватни ё'қ қилиш чақириг'и айтилмоқда. Аввало Аллоҳнинг розилиги учун, биз мазлум мусулмон биродарларингизнинг мусибатига бефарқ бо'лманг илтимос! Ташаккур ва эҳтиром ила, О'ш шаҳридан Одилжон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Одилжон” Аввал ҳам ёзган эдингиз. Сизга раҳмат. Кўрнглингиз тўқ бўлсин. Аллоҳ халқимизнинг бошидаги мусийбатни кўтаришда ўзи ёрдамчи бўлсин! Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat