Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ирим-сирим

18:07 / 12.01.2016 | TOXIROV RIZOMUHAMMAD ABDUKARIM Toxirov Diyor | 1703

Ассалому алайкум! Азиз узтозлар Аллоҳ барчамизни ўзини тўғри йўлига бошласин адашганларни Аллоҳ ўзи ҳидоят эцин сизларндан ва бизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Азиз устозлар сизларга яна бир савол билан мурожаат этсам. Номоз ўқимоқчи бўлганимда яқинларим уйқудан турмаган бўлади. Шундай вақтда қибла томонда ётган одам ва жойномоз ўртасига, яъни жойномозни тепа томонга болиш ёки шунга ўхшаш нарса қўйиш керак дейишади. Мен “нима бўлади” десам, “унга сажда қилгандек бўласан” дейишади. Бу қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!


108-БОБ.
КИШИ САЖДА ПАЙТИДА САЖДА ҚИЛИБ
ОЛИШ УЧУН АЁЛИНИ ТУРТАДИМИ?


حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى قَالَ: حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا الْقَاسِمُ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: بِئْسَمَا عَدَلْتُمُونَا بِالْكَلْبِ وَالْحِمَارِ، لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَرَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم يُصَلِّي، وَأَنَا مُضْطَجِعَةٌ بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْقِبْلَةِ، فَإِذَا أَرَادَ أَنْ يَسْجُدَ غَمَزَ رِجْلَيَّ فَقَبَضْتُهُمَا. أطرافه:


519. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бизни ит ва эшакка тенглаштиришингиз нақадар ёмон! Дарҳақиқат, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида, у зот билан қибла орасида ёнбошлаб ётардим. Сажда қилмоқчи бўлсалар, оёғимга тегиб қўяр эдилар, мен эса уларни йиғиштириб олар эдим».(“Олтин силсила” китобидан “Саҳиҳ Бухорий”).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг оёқларига тегиб қўйишларининг сабаби, сажда қилишга жойнинг йўқлиги эди. Сажда қилишга жой бўлса, безовта қилишни ҳожати бўлмас эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat