Ассалому алайкум! Биз гўшт махсулотлари (калбаса) ишлаб чиқарамиз. Биз махсулотимиз таркибига товуқ гўшти ва терисидан фойдаланамиз. Савол товуқ терисини бўйин қисмида чумоли катталигида безлар бор. Бизга қийинчилик туғдирсада имкон даражасида олиб ташлаяпмиз. Лекин кўз илғамагани ўтиб кетиш эхтимоли хам бор. Бу безлар ҳаромми ёки олиб ташлаш шарт эмасми?
Ва алайкум ассалом! Товуқ шариатга мувофиқ сўйилса, гўшти ва териси ҳалол бўлади. Унчалик кичиклари зарар қилмайди. Валлоҳу аълам!