Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, уйимизга шубхали патир нонлар(чўчқа юнгидан тайёрланган шётка ишлатилганми) келиб қолса уни молга берайликми ёки ташлаб юборайликми? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ундай шётка ишлатилгани аниқ бўлмаса истеъмол қилишингиз мумкин. Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади. Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!