Ассалому Алайкум Шайх жаноблари аввал бу хакда савол кутарилган булса узр, имкони булса яна жавоб берсангиз.Сигарет, нослар тахоратни бузадими? Бу хакда 2 хил фатво эшитдим кайсига ишонишни билмийман. Лекин бузмайди деб айтдилар яъни (тахоратни инсонни ичидан чикадиган нарсалар, катта -кичик хожат, танадан кон, иринг кетиши шу кабиларга тайаниб айтдилар) биродаримиз барибир бу чекавериш керак дегани эмас деб хам кушиб куйдилар, бу нарса Аллох Таоло томонидан харом килинганини таъкидлаб утдилар. Бошка биродаримиз бузади дедилар? Бу хакда Сизнинг фатвоингиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ҳақда сиз айтгандек икки хил гап бор. Мен шу нарсаларни ташлашга хизмат қилар деган умидда «Бузади» деган гапни айтаман.