Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлимдан рози бўлиш

20:20 / 30.11.2018 | Abdulloh | 3083
Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг ҳайяти. Қилаётган ишларингизга Аллоҳ хайр барака бериб, ўзи мукофатласин. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намоз ўқийман, қодир қилгунича Рамазон рўзаларини тутиб бораман, лекин аёлим 5 вақт намоз ўқимайди, бомдод намозига уйғотсам намоз ўқийди бўлмасам йўқ(менда ҳам бомдод намозига ухлаб қолган кунларим бўлган лекин аёлим уйғотмаган, ўзи ҳам ухлайверган). Кийинишида авратларини ёпмайди, яъни рўмол ўрамайди, кўйлакни тиззадан пасти очиқ, янги калта кияди. Мени танбехларимга беписанд қарайди. Умуман шариатга бепарво. Энди мен аёлимга сендан норозиман десам бўладими? Чунки унинг бу ишларидан ҳақиқатда норозиман. Аллоҳдан қўрқаман. Охиратда аёлим учун жавобгарман. Ўлим ҳақ ким қачон ўлишини билмайди. Агар аёлимдан норози холатда ўлсам у жаҳаннамий бўлиб қолади. Кейин унинг авратларини тўла беркитмай юргани учун даюс(Аллоҳ сақласин) бўлиб қолмайманми? Ажрашай десам фарзандларимиз бор. Алҳамдулиллаҳ ўта зеҳнли. Уларга имкон қадар Аллоҳни танитиб Қуръон сураларини, дуоларини ўргатиб келябман. Нима қилай, аёлимга ундан норозилимни айтайинми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Буюринг ва сабр қилинг. Оилада кўпроқ суннатга амал қилишга ҳаракат қилинг. Масалан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифалари аёлининг оғзига ширинликлар солиб қўяр эдилар. Сиз ҳам шу суннат экан деб ширинликлар солиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat