Ассалому алайкум! Устозлар, илмингиз янада зиёда бўлсин. Бир саволим бор эди. Агар эр хотинига биринчи мартадаёқ уч талоқсан деса никох жоиз бўлмайдими? Мен уч талоқ дегандан кейин бошқасига турмушга чиқиб ажрашгандан кейин ўз эрига халол бўлади десам, холамлар айтяптики биринчи марта айтгани учун бир ёки икки талоқ тушармиш. Йўлини топиб никох ўқитса бўлар экан. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Холангиз нотўғри айтибди. Валлоҳу аълам!