- Ва алайкум ассалом! Ҳолатини ўзлари билишади. Балки орага талоқ тушгандир. Урушган вақтида айтган сўзлари ҳам инобатга олинади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!