Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саловат айтганга пул

08:38 / 24.12.2021 | Samandar | 922

Ассалому алайкум! Мани ўзими каналим бор ислом йўналиши бўйича. Ман шу каналимда Жума кунлари ким 2500та саловат айтиб электрон тасбехда манга расмини ташласа ман ўша одамга малум бир пул миқдорини хар 3та одамга ташлаб бермоқчиман(пайнет ёки карта рақамига). Пулни ўзимни ёнимдан ташлаб бераман хеч қандай пул тикилмасдан. Шу қилган ишимдан савоб ва ажр борми? Агар у мани айтим деб алдаса мен унга пул ташлаб берсам менга зарари йўқми?  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ 

Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилганнинг ажридек ажр берилади», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Сиз далолат қилганингиз учун ажр олаверасиз. Ўша киши амал қилиш-қилмаслиги сизнинг ажрингизни камайтирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat