Ассалому алайкум! Устозлар, мен қазо номозини анчадан бери ниятда мисол учун ният қилдим ҳолис Аллоҳ учун 2017-йилнинг 1-апрелдаги бомдод номозини 2 ракат фарзи қазосини ўқимоқликка деб ният қилиб ўқиб келмоқдаман. Бундан мақсад қазо номозларимни тартиб билан секин тугатмоқчиман. Шундай ният қилиш тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Апрел ёки кун демасдан энг охирги қолдирган масалан бамдодни ёки пешинни деб ният қилинг. Шунда кейинги қолгани энг охиргиси бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам!