- Ва алайкум ассалом! Яратган Аллоҳ, ризқ берувчи Аллоҳ, сўрасанг бераман деювчи ҳам Аллоҳ, ҳазинаси тугамас битмас ҳам Аллоҳ, саҳовати чексиз бахил бўлмаган Зот ҳам Аллоҳ. Берса ҳам ҳикмат билан берадиган бермаса ҳам ҳикмат билан бермайдиган Зотдир. Кўп истиғфор айтинглар ва фақат Ўзидангина сўрашга ҳаракат қилинглар. Гоҳида бандаси ўзгалардан тиланаётгани ва умидини ўзгаларга боғлаётганинида Аллоҳ таоло “Бор ўшандан олавер” деб ўз ҳолига ташлаб қўяди. Баъзан инсон ризқини касбим беряпти деб ўйлаб қолади. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг.