Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда бир одамни дафн маросимида қатнашдик. Маййитнинг ёши 45да экан. У киши юрак хуружидан вафот топибди. Эшитишимча марҳум қиз узатиш ҳаражатларидан жуда кўп сиқилиши боис шу ҳолатга тушган. Саволим, тўйларни бир хил қолипга келтиришнинг иложи борми? Мебел, сарпа-суру каби нарсаларни, тўйдан кейин куёв томон зиммасига олса, ошларни 500-700 кишилик ресторанларда эмас, балки 20-30 кишилик маҳалла гузарларида ўтказилса.
Ва алайкум ассалом! Бу нарса ҳар бир инсоннинг дину диёнатига боғлиқ. Исроф ҳаром эканлигини билиб туриб ҳам, бировлар қилса эргашаверса нима ҳам дейишимиз мумкин. Хотинларидан қўрқишини баҳона қилса нима дейиш мумкин. Охиратини ўйлаганлар хотини ва одамларнинг маломатларига қараётганлари йўқ. Шариатга мувофиқ маросим ўтказишмоқда. Валлоҳу аълам!