Ассалому алайкум! Устозлар, яна бир масалада маслаҳатингиз керак. Мени 14 яшар қизим бўлиб, юзининг ўнг томонида катта қизил доғи бор (нор). Аввал кичиклигида унчалик уялмасди. Ҳозир ёши катта бўлган сайин норидан уялмоқда. Шу шароитда пластик жарроҳлик қилдирсак шариатда жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!