- Ва алайкум ассалом! Аёлни инжиқликларига сабр қилиш ҳам қийин иш, ҳам жуда савобли ишдир. Ҳиндистонда Мазҳари Жон Жонон исмли катта валиюллоҳ зот ўтганлар. У кишининг шогирдлари Ҳолид Курдий бўлиб, у кишига шогирд бўлган кишилардан бири “Руҳул Маъоний” тафсирини, яна бир шогирдлари мазҳабимизда энг мўтабар фатво китоби бўлган “Роддул муҳтор” китобини ёзганлар. Ўша Мазҳари Жон Жонон раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида машҳур ҳикоя бор. У кишининг аёли жуда қўпол, бетамийз, беодоб бўлган экан. Шогирдлари шу аёлни талоқ қилсангиз бошқа аёл олиб берардик деганларида, “Аллоҳнинг ҳузурида нимага эришган бўлсам шу аёлни ёмонликларига сабр қилиб эришганман” деган эканлар. Валлоҳу аълам!