Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мана шуни тушунтириб берсангиз

08:29 / 09 июль | Abror | 737

Ассалому алайкум! мана шуни тушунтириб берсангиз. Абу Ҳанифа дедилар: — Раббим осмондами ёки Ердами, билмайман, деса у Парвардигор сифатларини билмагани учун кофирдир. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ осмонларни, кўриб турганингиздек устунсиз кўтариб қўйган, сўнгра Арш узра муставий бўлган...» (Раъд, 2, мазмуни)ъ, «(У) Арш узра муставий бўлмиш Раҳмондир» (Тоҳа, 5, мазмунй). Мен Аршнинг осмонда ёки Ерда эка-нини билмайман, деса ҳам кофирдир. Чунки у бу сўзи билан Аршнинг осмонда эканини инкор қилади. Ваҳоланки, Арш Иллийиннинг энг тепасидадир. Аллоҳ улуғдир, аксинча бўлиши мумкин эмас. Пастлиқда, нарса ичида ё устида бўлиш илоҳнинг сифати эмасдир. Ҳадисда ривоят қилинганки, бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурларига бир одам қора чўрини етаклаб келиб, у зотга: менга бир мўмин қул озод қилиш вожиб бўлиб қолди, мана бу чўри бўладими, деди. У зот чўрига: сен мўминмисан, дедилар. У: ҳа, деди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: Аллоҳ қаерда, дедилар. Чўри: муназзаҳ деб ёд қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бояги кишига: бу чўрини озод қил, у мўмина экан, дедилар. менинг чунишимча мотуридий ақийдасида бу нарсани Аллоҳни ўзи билади биз буни таъвил қилмаймиз дейилганми? мен Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақийдаси" номли китобини ўқиб чиқдим у ерда қуйидагилар ёзилган: Аллоҳ таоло осмонларни, ерни, улардаги нарсаларни олти кунда яратди (Бу кунлар миқдори қанчалигини билмаймиз). Кейин Ўзининг буюклигига муносиб тарзда Аршга истиво қилди. “Истиво” сўзи ўзбек тилига “эгаллаш” деб ўгирилади. Биз Аллоҳ Аршга истиво қилганига шакшубҳасиз имон келтирамиз, лекин унинг қандай, қай тарзда амалга ошганини билмаймиз, истивони турлича таъвил қилмаймиз (изоҳламаймиз), Аллоҳни Ўзи яратган мавжудотларга ўхшатмаймиз, Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби йўлини тутамиз, Аршга истиво қандайлигини Аллоҳга ҳавола қиламиз, бу ҳақида ортиқча гапирмаймиз. мени қийнаётган нарса Аллоҳ қаерда деган саволга салафийлар осмонда деб мулк сурасидаги оятни келтиришади, чунишимча ашарийлар у оятни таъвил қилиб Аллоҳнинг куч қудрати осмонда дейилади дейишган. мотуридийлар бўлса Унинг таъвилини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», – дерлар. шундай дер эканлар, менга шу саволни беришса қайси бирини жавобни беришим керек? бу нарса фақатгина мени мас кўпчиликни иккилантириб қўйган бўлса ажаб эмас


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гапларнинг ҳаммасига бир жавоб, оят ҳақ, Аллоҳ у оятлардан нимани ирода қилганини илмини Аллоҳнинг Ўзига ҳавола қилдим... Шу етади, бошқа гапга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat