Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шукур саждаси ҳақида ҳадис саҳиҳми?

01:20 / 16.12.2018 | Иброхим | 21849
Ассалому алайкум! Шукр саждасининг фазилати...!!! Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир. Диққатлик билан ўқинг. Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз. Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яъни тýсиқни) очар экан. Аллоҳ таоло айтади: Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди. Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай? Фаришталар айтади: Эй Роббим, рахматингни. Аллоҳ таоло: яна нимани? Фаришталар: эй Роббим, жаннатингни. Аллоҳ: ундан кейинчи? Фаришталар: ғам қайғуларини кифоя этишингни. Аллоҳ: ундан кейинчи? Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади. Аллоҳ: эй фаришталарим,яна нима? Фаришталар: эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас. Аллоҳ таоло: менга шукр айтганидек мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, рахматимни кўрсатаман. Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда... Энг афзали, таҳоратли холингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир. Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз йўқми, қиблага қараб турибсизми йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор. ★ НАСИҲАТ.. Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг: «Субҳана Роббиял аъла Субҳана Роббиял аъла Субҳана Роббиял аъла Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг.. сенга беадад шукрлар булсин Тангрим». (3 марта). Бунга ишониб бу ишни килишдан олдин сизлардан сораб билмокчи эдим, бу ёзилган нарсалар хакикатми, Шукур саждаси хакида брорта хадис борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Биз мўминлар Аллоҳнинг бандаларимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга умматмиз. Аллоҳ ва расули нималарга буюрсалар шуни қиламиз, нимадан қайтарган бўлсалар шундан қайтамиз. Динда ўз ихтиёримиз билан савоб бўлади деган умидда бирор нарсани қўшиб олишга ҳам борини камайтиришга ҳам ҳаққимиз йўқ. Шунинг учун бир киши аср намозини ўқиганидан кейин мукаммал таҳорат қилиб, риё бўлмаслиги учун уйнинг энг ичкарисига кириб, хушуъ-хузуъ билан йиғлаган ҳолатда нафл намозини ўқиса шариатимиз бу киши ҳақида “У Аллоҳ ва расулига осий бўлди” деб ҳукм қилади. Чунки у намоз каби ибодатни адо қилсада шариат кўрсатмасига зид ишни қилди. Сабаби асрдан кейин нафл намоз ўқиш йўқ. Худди шу каби сажда улуғ амал ҳисоблансада уни ҳам қилишни ўз вақти ва сабаби бўлиши керак. Каъб ибн Моликнинг тавбаси қабул бўлганда шукронасига сажда қилган. Буни имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилишган. 

عن عبد الرحمن بن عوف رضي الله عنه قال: "سجد النبي صلى الله عليه وسلم فأطال السجود ثم رفع رأسه، فقال: إن جبريل أتاني فبشرني؛ فسجدت لله شكراً" رواه أحمد والحاكم وصححه  

Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқ сажда қилдилар сўнг бошларини кўтариб “Ҳузуримга Жаброил келиб менга башорат берди, шукур қилиб Аллоҳга сажда қилдим” дедилар. 

Аҳмад ва Ҳоким ривояти.
“Саҳиҳул Бухорий”да келган яна бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуни Яманга юборадилар, у ердан туриб Алий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Яманликларни Исломни қабул қилганлари ҳақида мактуб юборади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мактубни ўқигач Аллоҳга шукур қилиб саждага йиқиладилар.
Бу каби неъмат етганида ёки мусибат ариганида шукур қилиш жоиз. Аммо ҳар намоздан кейин қўшимча битта сажда қилиб қўйиш шариатимизда йўқ. Бу бидъатдир. Уламолар “омма халқ намозни қўшимчаларидан экан деб тушуниб олмаслари учун уни тарк қилиш лозим” деганлар. Сиз келтирган ҳадис саҳиҳ эмаслиги барчага маълум. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat