Ассаламу алайкум ва рҳматуллоҳу ва барокатуҳ ҳурматли шайх ҳазаратлари мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин Аллоҳ охирларимизни ҳайрли қилсин. Мени бу савол анчадан бери қийнаб юрганди лекин бу саволни сизга беришга жоиз деб топмадим биродарларимиздан сўраган эдим аниқ жавоб ололмадим саволим шуки Мен унивирситетда ўқийман 3 пара дарсим соат 1.20 да тугайди кўп ҳолларда 3 пара дарсимга кирмасдан Пешин номозини ўқишга шошиламан бу ишим тўғрими ёки йўқ. Олдиндан ташаккур.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар дарс 1.20 да тугаса, дарсдан чиқиб Пешинни ўқиш керак. Чунки Пешиннинг вақти Асргача давом этади.