- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ.
عبد الله بن مسعود رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ ذَرَّةٍ مِنْ كِبْرٍ، قَالَ رَجُلٌ: إِنَّ الرَّجُلَ يُحِبُّ أَنْ يَكُونَ ثَوْبُهُ حَسَنًا، وَنَعْلُهُ حَسَنَةً، قَالَ: إِنَّ اللَّهَ جَمِيلٌ يُحِبُّ الْجَمَالَ، الْكِبْرُ بَطَرُ الْحَقِّ، وَغَمْطُ النَّاسِ رواه الإمام مسلم
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалбида зарра мисқолча кибри бор инсон жаннатга кирмайди” дедилар. Бир киши “Киши уст ва оёқ кийими чиройли бўлишини яхши кўради” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло(Зоти, сифати, феъллари) гўзал Зотдир(ҳар бир нарсани) гўзал бўлишини яхши кўради” дедилар. Кибр ҳақни инкор қилиб, одамларни менсимасликдир” дедилар.
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!