Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насронийларнинг Давосига Зикр Ахли нима дейди?

00:00 / 23.03.2009 | eski savollar | 3540
Ассаламу алайкум устоз Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф!Устоз, акида масаласи буйича мухим савол тугилиб колди. Илтимос, Аллох с.т кодир килганича жавоб беришга харакат килсангиз...Аввал Куръони Каримдан иктибос келтираман:"Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошманг ва Аллоҳ ҳақида ҳақдан бошқани айтманг. Албатта, Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Бас, Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон келтиринг. Уни учта деманг. Тўхтанг, ўзингизга яхши бўлади. Албатта, Аллоҳ ягона илоҳдир, ўзга эмас У Ўзининг боласи бўлишидан пок бўлди. Осмонлардаги нарсалар Уникидир, ердаги нарсалар Уникидир. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур".Нисо сураси, 171 ояти.Хурматли Шайх, Насронийлар мана шу оятнинг:"...Марямга илқо қилган калимаси...", "...Ундан бўлган руҳдир..." деган жойларини кесиб олиб, Исо а.с нинг илохий табиатига хужжат килиб олишган. Уларнинг гапига кура "Сизлар Куръонни "Каломуллох" булгани учун махлук эмас дейсизлар, мана Нисо сурасида Исонинг хам "Аллохнинг Калимаси" - "Унинг Сузи" эканлиги хакида айтилмокда, бу эса унинг илохий табиатига далолат килмокда" деб даъво килишмокда.Хазрат шу масала буйича фикрингизни билишни истар эдик.Жазакаллоху хойрон!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Инсон зотига Аллоҳ таоло Ўз руҳидан жон пуфлагани одам боласи учун шарафдир. - Аммо Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақидаги пуфлаш Жаброил фариштанинг пуфлашидир.«Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва У Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди» (Таҳрим 12).Биби Марям Имроннинг қизи Аллоҳга соф эътиқодда бўлганлар ва ўзларини ҳам соф тутганлар. Яҳудийлар туҳмат қилганларидек нопок бўлмаганлар. Аллоҳ таоло Жаброил фаришта орқали ўша пок жасадга ўз руҳидан «пуф» дейиши билан Ийсо алайҳиссаломни ато қилган.«Китобда Марямни эсла. У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанда. Ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда, Биз унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди». (16-17)Яъни, эй Муҳаммад, бу китобда (Қуръонда) Марямни эсла. Унинг ғаройиб қиссасини зикр эт.Қисса қуйидагича:«У ўз аҳлидан шарқий маконга ажраб чиққанда ва улар билан ўзи орасида тўсиқ олганда»Байтул Мақдисда яшаётган озода, бокира, тақводор қиз Марям қавмидан ажралиб, шаҳарнинг шарқий томонига ёлғиз чиқди. Нимага чиққанини Аллоҳ билади. Эҳтимол, бўйи етган қизларга хос, биров сезиши мумкин бўлмаган сирли иши бордир. Хуллас, ўша ерга чиқиб, ўзи ва қавми орасида тўсиқ олди. Қавмидан ҳеч ким Марямни кўрмайдиган бўлди. У холи ва ёлғиз қолди. Шунда:«Биз унга Ўз руҳимизни юбордик. Бас, у унга бус-бутун одам бўлиб кўринди».Яъни, фаришта Жаброил алайҳиссалом Марямга тўла-тўкис одам сиймосида намоён бўлди. Аллоҳ уни яратган асл ҳолатида кўринмади. Чунки бус-бутун ҳолида кўринса, Марям буткул даҳшатга тушиши мумкин эди.Марям Жаброилни кўриши билан ҳушёр тортди.«У: «Мен сендан Аллоҳ паноҳ беришини сўрайман. Агар тақводор бўлсанг...» деди». (18)Марям Жаброил алайҳиссалом эркак киши сифатида хилват жойда кўриниши билан, дарҳол ўз иффати ҳақида қайғурди ва унга Аллоҳни эслатди. Менга сенинг ёмонлигинг етишидан Аллоҳдан паноҳ тилайман. Агар Аллоҳдан қўрқсанг, менга яқинлашма, деди. Тақводор одам, Аллоҳ таоло эслатилганда ҳар нечук ёвузликдан қайтади. Жаброил алайҳиссалом Марямнинг ҳузурига Аллоҳ томонидан элчи бўлиб келган эди. Шунинг хабарини берди:«У: «Мен Роббингнинг элчисиман, холос, сенга бир пок ўғилни ҳадя этиш учун келдим», деди». (19)Жаброил алайҳиссалом Марямга, таҳликага тушма, сенга тегмайман, мен Роббингнинг сенга юборган элчисиман, сенга пок бир ўғлонни тақдим этиш учун келдим, холос, деди.Бу ҳол жуда ажойиб, одатдан ташқари ғаройиб ҳол эди.Шу боисдан Марям қаттиқ ҳайратга тушди.«У: «Менда қаёқдан ўғил бўлсин, менга башар тегмаган бўлса, мен бузуқ ҳам бўлмасам?!» деди». (20)Марямнинг ҳолати оддий инсоний воқеликнинг кўриниши эди. «Менга бирор эркак тегмаган бўлса, яъни, тан маҳрамим бўлмаса ёки бошқалар билан ношаръий алоқада бўлган бузуқи аёл бўлмасам, қаердан бола бўлиши мумкин?!» деди.Марямнинг бу саволига Жаброил алайҳиссалом оддий воқеликдан юқори–илоҳий воқелик хулосасини баён қилди:«У: «Ана шундай, Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир ва уни одамларга белги қилиш учун ҳамда Биздан раҳмат бўлиш учун, бу ҳукми чиқиб бўлган ишдир», деди». (21)Жаброил алайҳиссалом: Шундай, Роббинг ирода қилса, башар тегмаса ва бузуқи бўлмасанг ҳам фарзанд бўлаверади, деди.«Роббинг айтдики, бу Мен учун осондир».Ҳеч кимсанинг қўли тегмаган, бузуқилик қилмаган пок ва бокира қиз болага фарзанд ато этиш Мен учун жуда ҳам ўнғайдир, деди.«...уни одамларга белги қилиш учун...»Яъни, Биз сенга бу фарзандни одамларга Аллоҳингнинг қудратига, холиқлигига ва тадбиркорлигига белги бўлиши учун ато қилмоқдамиз.Одамзот Аллоҳ жорий этган табиий қоидаларга одатланиб қолган. Шу боис бу ҳодисаларнинг ҳар лаҳзада содир бўлиб туришини қонуний ёки мажбурий нарсалар деб билади. Бу қоидалар унинг кўз ўнгида кўп такрорланаверганидан шу қарорга келган. Бироқ ушбу қоидаларни жорий этган Аллоҳ учун айрим ҳолларни истисно этиш ҳам ҳеч гап эмас.Эркак ва аёлнинг жинсий унсиятидан фарзанд пайдо бўлишини Аллоҳ таоло умумий қоида қилиб қўйган. Аслида, эркак ва аёл қўшилган тақдирда ҳам, Аллоҳнинг хоҳиши бўлсагина, фарзанд яралади. Бу ҳақиқатни кўпчилик унутиб қўяди. Унутиладиган ҳақиқатларни бандалар ёдига солиб туриш учун Аллоҳ таоло ҳар замонда мазкур умумий қоидаларга хилоф ишларни ҳам юзага келтиради. Баъзи бир эр ва аёлларни фарзандсиз қилиб қўяди. Агар эркак ва аёлнинг қўшилишигина бола яралишининг асосий омили бўлса, нима сабабдан барчанинг ҳам фарзанди бўлавермайди? Шунингдек, қартайиб қолган кишилардан фарзанд бўлмаслиги ҳам умум одамлар учун табиий қоида, аммо Аллоҳ хоҳласа, Закариёга алайҳиссалом бергандек, кекса жуфтларга ҳам фарзанд ато қилаверади. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир, чунончи, хотини бўлмаса ҳам, эркакнинг ўзидан фарзанд пайдо қилади. Одам отадан Момо Ҳавони яратганидек. Аксинча, эркак бўлмаса ҳам, аёлнинг бир ўзидан фарзанд яратиши мумкин. Биби Марямдан Ийсо алайҳиссаломни яратгани каби. Шунингдек, Одам отани йўқдан бор қилганидек, на эр ва на аёлсиз ҳам турфа махлуқларни ҳаёт саҳнига келтиради.Мулоҳаза қилсак, мазкур ҳодисаларнинг барчасида ҳам Аллоҳ таоло сабабчи омилларини ишга солади. Чунки У зот бу дунёни шу асосда яратган. Аслида, бир оғиз «Бўл!» деса Одам ота бино бўларди. Аммо бундай қилмади. Даставвал уни Ўз қўли билан лойдан одам шаклида ясади, бир муддатдан кейин унинг ичига жонни киритди.Шунга ўхшаб, Закариё алайҳиссаломга ҳам тайёр ўғилни шундоқ қўлига тутқазиб қўймади. Пуштсиз кампири билан қўшилганидан кейин аёл ҳомиладор бўлди. Ҳомила пайдо бўлганининг белгиси сифатида Закариёни алайҳиссалом уч кун тилсиз қилиб қўйди. Ниҳоят, фарзанд одатдагидек табиий йўсинда дунёга келди.Шунингдек, Одам отадан Момо Ҳавони яратишда ҳам ўзига хос бир қанча тадбирлар амалга оширилган.Энди бокира Марямдан эркаксиз бола пайдо қилиш жараёни қандай кечганига келайлик. Биз ўрганаётган оятларда айтилганидек, Жаброил фаришта алайҳиссалом Марямга йўлиқди-да, унинг кўйлаги ёқасидан пуфлади.«Бас, унга ҳомиладор бўлди. Сўнгра у билан узоқ маконга четланди». (22)Яъни, Жаброил алайҳиссалом Марямнинг ёқасидан пуфлаганидан кейин у Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлди. «Сўнгра у билан узоқ маконга четланди».Чунки, бокира қиз ҳали турмуш қурмай, туйқусдан ҳомиладор бўлиб, қавми назарига тушишдан андиша қилиши табиий бир ҳол эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat