Ассалому алайкум! Бир танишимга лотерея ўйинида автомашина ютуқ чиқди. Менга айтганида билмасдан унга "Табриклайман" деб юбордим. Кейин лотереяни ҳаромлиги ҳақидаги фатвони ўқидим ва айтган гапимдан пушаймон бўлдим. Аллоҳ ҳаммамизни авф қилсин. Авваллари макрук бўлса керак деган хаёлда эдим. Иймонимга зарар етмадимикин деб қўрқаяпман?
– Ва алайкум ассалом! Шариат ҳукмини билгач тавба қилибсиз, иймонингиз бутун. Валлоҳу аълам!