- Ва алайкум ассалом! Аслида биринчи инсон яратилишидан аввал ҳам барча борлиқнинг Яратувчиси Аллоҳга бошқа махлуқотлар томонидан ибодат қилинган. Биринчи яралган инсон Одам алайҳиссалом барча инсониятнинг отасидир. Ягона Яратувчи ҳузурида бандалар учун жорий дин ҳам ягона бўлган. Яратувчи Аллоҳни ва У жорий қилган динни тушунтириш учун одамларга ўзлари ичидан пайғамбарлар ҳам танлаб юборилган. Пайғамбардан сўнг одамлар аҳдларида турмай, адашиб қолавергач, Аллоҳ янги пайғамбарни юборган. Барча ҳақ самовий динларнинг ва уларни олиб келган пайғамбарларни асли бир. Ислом дини уларнинг охиргисидир. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг сўнггисидир. Дарсингиз Ислом дини тарихи ҳақида бўлса, ўқитувчи билан биргаликда дунё тан олган аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Ислом тарихи" китобини ўқинглар, тортишишга ўрин ҳам қолмайди ва фойдали илм ҳам ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг