Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мадинани ҳам харам эканлигига далил

12:23 / 19.12.2018 | Muslima | 2202
Ассалому алайкум! Мадинанинг харам эканини қандай тушуниш лозим? Бунга қандай далиллар бор жавоб учун раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا عِنْدَنَا شَيْءٌ إِلَّا كِتَابُ اللهِ، وَهَذِهِ الصَّحِيفَةُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَدِينَةُ حَرَمٌ مَا بَيْنَ عَائِرٍ إِلَى كَذَا، مَنْ أَحْدَثَ فِيهَا حَدَثًا، أَوْ آوَى مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ لَعْنَةُ اللهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ، لَا يُقْبَلُ مِنْهُ صَرْفٌ وَلَا عَدْلٌ.... 

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бизда Аллоҳнинг Китоби ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу саҳифагина бор: «Мадина Оирдан* фалон жойгача ҳарамдир. Ким у ерда бидъат пайдо қилса ёки бидъат пайдо қилганга паноҳ берса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг, инсонларнинг – барча-барчаларининг лаънати бўлсин! Ундан фарз ҳам, нафл ҳам қабул қилинмайди*....

У ерда қилинган гуноҳнинг жазоси ҳам савобли амалнинг мукофоти ҳам улкан бўлади. Аммо Макканинг ҳарамидан фарқи шуки Макканинг ҳарамида қуйидаги ҳукмлар жорий. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: حَرَّمَ اللهُ مَكَّةَ، فَلَمْ تَحِلَّ لِأَحَدٍ قَبْلِي وَلَا لِأَحَدٍ بَعْدِي، أُحِلَّتْ لِي سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ، لَا يُخْتَلَى خَلَاهَا، وَلَا يُعْضَدُ شَجَرُهَا، وَلَا يُنَفَّرُ صَيْدُهَا، وَلَا تُلْتَقَطُ لُقَطَتُهَا إِلَّا لِمُعَرِّفٍ. فَقَالَ الْعَبَّاسُ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: إِلَّا الْإِذْخِرَ لِصَاغَتِنَا وَقُبُورِنَا. فَقَالَ: إِلَّا الْإِذْخِرَ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Маккани ҳарам қилди. У мендан олдин ҳам, мендан кейин ҳам ҳеч кимга ҳалол бўлмайди. У мен учун кундузнинг бир муддатидагина ҳалол қилинди. Унинг ўт-ўлани юлинмайди, дов-дарахти кесилмайди, ови ҳуркитилмайди, топилмасини эълон қилувчидан бошқаси олмайди», дедилар. Шунда Аббос розияллоҳу анҳу: «Заргарларимиз ва қабрларимиз учун изхир мустасно (денг)», деди. Шунда у зот: «Изхир мустасно», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Мадинанинг ҳарамида эса ундай эмас. Оирдан Уҳуд тоғининг ортида кичкинагина Савр тоғи бор. Ўшанинг ораси ҳарам ҳисобланади. У Савр маккадаги Саврдан бошқа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat