Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Борига барака ҳақида

10:47 / 31.05.2023 | Alisher | 969

Ассалому алайкум! Борига барака ўйини яна бошланибди. Энди иштирок этиш шартлари: 1) Ботга кириб берилган ўндан ортиқ каналларга аъзо бўлиш ва телефон рақамни жўнатиш 2) "Бест" савдо белгиси махсулотларини сотиб олиб , кодни жўнатиш Саволим 1-йўл ҳақида 1. Ҳеч ким пул тикмагани ва кимдир ютса бошқа одам зарар кўрмагани сабабидан ҳалол бўладими ? 2. Шу кабилар (ботдан фойдаланиш учун ёки гуруҳга ёзиш учун бошқа канал/гуруҳга аъзо бўлиш кераклиги) жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ютуқ ўша “ўндан ортиқ каналларга аъзо бўлиш” эвазига берилиши лозим бўлган ҳақ ҳисобидан шакллантирилади. Бу айни қимордир.
Шариатимизда бир томон махсус бир жоиз иш учун мукофот белгилаши жоиз. Масалан ким Қуръон ўқишда илғор бўлса унга мукофот тайинлаш мумкин. Супермаркет, ёқилғи қуйиш шоҳобчалари ва ошхона каби  тижорий маҳаллар ҳаридорларни жалб қилиш ва уларни кўпроқ нарсаларни сотиб олишларига қизиқтириш мақсадида ютуқлар тикишлари уч ҳил суратда бўлади.
1). Ҳаридор ютуққа эга бўлиш учун  купонни  ўзини сотиб олиши. Купондан бошқа нарса сотиб олмайди. Бунинг ҳукми мутлоқ ҳаромдир. Қуръони каримда зикр қилинган майсир (қимор) шудир. Қиморнинг таърифида фуқаҳолар “Икки ёки ундан кўп тараф ўртага маблағ ташлаб улардан бирлари зиён кўришидир” деганлар. Бу суратда бир нача минг киши пул тикиб фақат баъзилар ютуққа эга бўлади қолганлари зиён кўришади.  Карта ўйинлари, спортда ўйинчиларга тикилаётган пуллар, хўроз уриштиришдаги пул ютуқлари шунга киради.
2). Ҳаридор бирор нарсани(бензин ёки керакли хомашёларни) ўша ўйинга шерик бўлиш ва машина ёки шу каби ютуққа эга бўлиш  учун сотиб олиши. Бу ҳам жоиз эмас. Ҳаридорнинг ўйинга шерик бўлиш учунгина сотиб олганини  уч ҳолатда билиш мумкин.
А). Эхтиёжи бўлмаган ёки шериклари олмоқчи бўлган нарсаларни ҳам ўз номига олиши. Бу ютуққа эга бўлиш учун қилинган ҳийла ҳисобланади. Бу жоиз эмас.
Б). Сотиб олган нарсасини бозор нархига зиёда бўлган нархга олиши. Чунки бунда соврин қўйган тараф соврин пулини ҳам нарсанинг нархига қўшиб кўйган бўлади. Бу эса  юқорида айтиб ўтган қиморга пул тикиб бирисининг фойдасига бўлган каби бўлади. Олувчи ҳам билатуриб сотиб олиши қиморга кириш учун олганига далолат қилади. Бу ҳаром. Бунга купонга эга бўлиш учун ўз нархига арзимайдиган нарсаларни сотиб олиш ҳам киради.
В). Шариат ҳаром қилган нарсаларни ҳам сотиб олиши. Чунки бунда олувчи фақат купонга эга бўлиш учунгина олгани очиқ ойдин бўлади.
 Ўз эҳтиёжига керакли бўлганини олса,   ўзига савдо қилса,   эҳтиёжига кераклича   ва одатда олганичасини  ва шариатда ҳалол бўлганини  сотиб олса жоиз.
3). Доимий мижози бўлгани учун нархидан ўтиб беришлар ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat