Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хутбада ишора билан қайтариш

03:58 / 31.01.2022 | Jakhongir Khalmatov | 1093

Ассалому алайкум! Биламизки жума куни имом хутба қилганда гапириш ёки намоз ўқишдан қайтарилганмиз. Агар кимдир гапираётган бўлса уни гапирмасдан ишора билан қайтарса бўладими ёки қайтармаслик керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишора билан ҳам қайтармайсиз. Ҳадисда гапирганга “жим бўл” деган кишини ҳам савоби кетиб қолиши айтилган. Фақат ўта мункар бир ишни қилиб турган бўлса, унга ишора қилишни жоиз дейишган.

 والأصح أنه لا بأس بأن يشير برأسه أو يده عند رؤية منكر در المختار

 Энг тўғри сўз шуки, мункар ишни кўрганида боши ёки қўли билан ишора қилишининг зарари йўқ. (Дуррул мухтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat