Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунажжим китобига ишониш

21:54 / 31.12.2018 | Jamshid Khakimjonov | 2242

Ассалому алайкум! Сизлар илтимосим шуки Онамнинг дугоналари динимизга тўғри келмайдиган маслаҳатларни беришяпти. Яъни ўғил фарзандларизга қизларнинг мунажжимини билиб уйлантиринг деб. Бу нарса адашмасам ширк ҳисобланади шундайми? Онамга тушунтирдим, эшитинг лекин амал қилманг ҳаммани жуфти ким билан ва қачон бўлишини ёлгиз Роббимга аён дедим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Тўғри айтасиз. Аввалда Фиръавнга ўхшаб эркаклар худоликни даъво қилса ҳозирги кунда кампирлар даъво қиладиган бўлиб олишди. Улар кимларнидир бахтини очиб ёки беркитишни даъво қиладиган бўлишди. Аллоҳ ғайбда қилган тақдирни ҳам биламиз деб даъво қилишмоқда. Бу бир жиҳатдан худоликни даъво қилиш ҳисобланади. Унақаларни ҳузурига борганлар эса охиратидан қўрқсинлар. Улар ғайбдан бирор нарсани билсалар ҳузурига келувчиларни атаганларига тиланиб ўтиришмаган бўлишар эди. Гапи ўтадиган одамларга айтиб насиҳат қилдиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat