Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли аёлнинг Қурон ўқиши

14:11 / 06.01.2023 | Камолиддин | 1271

Ассалому алайкум! Аёлларнинг ҳайзли пайтидаги қурон ўқиши ҳақида берилган 4251-саволга берилган жавобни изоҳлаб берсангиз, иложи бўлса. Яъни жавобдаги "ҳарф-ҳарф қилиб" деган жумлада нима назарда тутилган? Ўша жавобни илова қиламан: "- Имом Термизий, Ибн Можа ва бошқалар Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», деганлар. Аммо ҳайзли аёл таълим учун ҳарф-ҳарф қилиб ўқиса жоизлигига уламолар рухсат берганлар."  


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳарфларни бир-биридан узиб ўқиш назарда тутилган. Бунинг қандай бўлишини аниқроқ билиш учун устоздан жонли ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat