- Ва алайкум ассалом! Шариат тажриба орқали маълум бўлган ишлардан қайтармайди. Чунки тажрибада баъзи таомларни еса, ҳайздан тўхтагандан фалонча кун қўшилса ўғил бўлади деган гаплар бор. Дорини эо ёки аёл истемол қилиши ва натижасида эгиз бўлишига умид қилинишида монелик йўқ. Фақат ўша дорини таркиби жоиз бўлиши шарт. Илм дорилар воситасида эгиз эмбрионлар вужудга келтиришга етганини билмадик. Сунъий уруғлантириш масаласини сайтимизнинг “излаш хизмати” орқали топиб, тўлиқ билиб олинг. Валлоҳу аълам!