Ассалому алайкум! Кредит фоиз рибо харом эканлигини биламан. Биз шундай Техно дўкон очмоқчи эдик, ундаги товарларни 1 йилга фоизсиз кредит системасида яни бўлиб тўлашга берадиган қилиб очмокчи эдик. Яни ёзилган нархини хеч қандай фоизларсиз бўлиб тўлайдиган қилиб. Шунга сиздан сўрамоқчи эдим, фоизсиз шу кўринишда дўконни очсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулотингизни мижозларга тақсит ёки насия савдо кўринишида сотишингиз жоиз. “1йилга фоизсиз кредит системасида” деб ёзганингизга қараганда, ўртада банк аралашуви борга ўхшайди, шуни бизга аниқ қилиб ёзмабсиз. Йирик иш бошламоқчи экансиз, ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга учраб, савдодаги ҳалол ва ҳаромни тўлиқ ўрганиб олинг. Валлоҳу аълам!