Ассалому алайкум! Бир инсон уятли ва катта гуноҳларни кўп марта қилгани учун Аллоҳга дуо қилмаслиги тўғрими? Агар дуо қилса Аллоҳ ижобат этишига ишонади, лекин ўзини дуо қилишга лойиқмас деб хисоблайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ўша фикр шайтонийдир. Шайтон Аллоҳ мағфират қилишини билгани учун ҳам инсонни турли нарсалар билан васваса қилиб тавба қилмасдан ўтиб кетишга мажбур қилади. Валлоҳу аълам!