Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуддус шаҳри

16:03 / 07.01.2019 | Dilshod | 5165
Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илмлар, “Бақара” сурасида Бани исроилга бир қишлоққа киришлари ва бу қишлоқ Қуддус шахри эканлиги айтилади. Бундан келиб чиқадики Қуддус Бани исроил учун ватан қилиб берилган. Ҳозирда Исроил давлати шу шахарни пойтахт деб эълон қилмоқчи. Бунга дунё мусулмонлари қарши чиқишмоқда ёки Исроил давлатининг Бани исроил қавмига умуман алоқаси йўқми? Шу масалага тушунча бериб юборсангизлар. Олдиндан катта раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади. 

 وَقُلْنَا مِن بَعْدِهِ لِبَنِي إِسْرَائِيلَ اسْكُنُواْ الأَرْضَ فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ جِئْنَا بِكُمْ لَفِيفًا۝ 

104. У(Фиръавн)дан сўнг Бану Исроилга: «Ер юзини маскан тутинглар. Бас, охират ваъдаси келган чоғида, ҳаммангизни тўплаб, келтирамиз», – дедик.
Ушбу ояти каримада ер юзига тарқалиб кетган яҳудийлар бир кун бир жойга тўпланишларини Аллоҳ таоло ваъда қилган. Аллоҳ таоло “Исро” сурасини 6-7-оятларида 

 ثُمَّ رَدَدْنَا لَكُمُ الْكَرَّةَ عَلَيْهِمْ وَأَمْدَدْنَاكُم بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَجَعَلْنَاكُمْ أَكْثَرَ نَفِيرًا۝ 

6. Сўнгра сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва ададингизни кўп қилиб қўйдик.
Эй Бану Исроил, сўнгра тавба-тазарру қилдингиз, ана шундан кейин Биз сизга уларнинг устидан ғалабани қайтардик, сиз яна душманингиз устидан ғолиб бўлдингиз. Бу ишда сизга ёрдам сифатида Биз молу дунёингизни ва болаларингизни кўпайтириш ила мадад бердик:
«Ва ададингизни кўп қилиб қўйдик».
Ана шу нарсалар ёрдамида душманингиз устидан қайта ғолиб бўлдингиз. 

 إِنْ أَحْسَنتُمْ أَحْسَنتُمْ لِأَنفُسِكُمْ وَإِنْ أَسَأْتُمْ فَلَهَا فَإِذَا جَاء وَعْدُ الآخِرَةِ لِيَسُوؤُواْ وُجُوهَكُمْ وَلِيَدْخُلُواْ الْمَسْجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٍ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوْاْ تَتْبِيرًا۝ 

7. Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз. Агар ёмонлик қилсангиз ҳам, ўзингиз учундир. Бас, кейинги(бузғунчилик)нинг ваъда вақти келганда, юзингизни қора қилишлари учун, масжидга аввал кирганларидек киришлари учун ва эгаллаган нарсаларини тамоман парчалашлари учун (бандаларимизни юборурмиз). ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat