Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда 11 база ўқишлар бор. Шу ўқишларга билим билан киролмай пора билан кириб ўқишни хам пора билан битириб кейин ишга кириш ва шу оладигон ойлиги халол бўладими ёки харом бўладими? Бу ўқишга пора бермасдан кириш жуда қийин.
– Ва алайкум ассалом! Пора бериш жоиз эмас.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!