Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отам билан гаплашмасам, оқ бўламанми?

16:37 / 26.12.2013 | Muslima muslima | 3652
Ҳазрат ёшлигимдан оиламизда нотинчлик бўлди. Доим дадамнинг ичишлари, ойимни аёвсиз равишда калтаклашлари, мени кўз олдимда. Хар хил йўллар билан ўлдирмоқчи бўлганлари, ёшлигимдан хотира бўлиб қолди. Неча кунлаб тунлари айниқса қиш фаслида кўчаларда, бировларнинг томорқасида тонг отдирдик. Эсимни танибманки, ойимни доим бирор ери ишган, кўкарган ҳолатда кўпинча кўчада дадамни пойларди. Агар бақириб келётган бўлса, ўзим ойимни томга олиб чиқиб яшириб қўярдим. Бу нарсалар мени қалбимда эркакларга нисбатан нафратни ўйғотди. 6 синфда Алҳамдулиллаҳ "Алихон Тўра Соғунийнинг "Тарихий Муҳаммадий"ни ўқиб чиқдим. Ўшандан сўнг нафратимдан анча қутилдим. Аммо дадам, ўтган йили ёзда мени оқ қилдилар. Мен 17 ёшимда оиламизни деб, чет элга ишлагани чиқиб кетганман. Мана ҳозир ҳам шу ердаман. Алҳамдулиллаҳ, бу ерда ҳам ҳижобда юришга намозларимга имкон бор. Аммо бу йил ёзда уйга борганимда, дадам ҳижобимни ечишимни талаб қилди. Ҳазрат, ойим дадам билан ажралишга ҳақлими? (дадам халигача уради) Мен доим қўнғироқ қилсам, беҳаё сўзлар билан ойимни сўкади. Умуман бу нарсаларни эшитиш, мен учун оғир. Аллоҳ кечирсин, баъзида дадамдан нафратланиб кетаман. Охири қўнғироқ қилмай қўйдим. Бу учун мен гуноҳкор бўламанми? Дадамдан нимага оқ қилганини сўрасам бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Она у эркакдан ажралишга ҳақли. Нимага оқ қилганини сўрасангиз бўлади. Ундай одамнинг оқ қилиши ўтмайди ҳам.

Топ рейтинг www.uz Openstat