Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархи

22:31 / 12.01.2019 | Bitn Abdulloh | 1983

Ассалому алайкум! 

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَا رُقْيَةَ إِلَّا مِنْ عَيْنٍ أَوْ حُمَةٍ. فَذَكَرْتُهُ لِسَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ فَقَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ عَبَّاسٍ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «عُرِضَتْ عَلَيَّ الْأُمَمُ، فَجَعَلَ النَّبِيُّ وَالنَّبِيَّانِ يَمُرُّونَ مَعَهُمُ الرَّهْطُ، وَالنَّبِيُّ لَيْسَ مَعَهُ أَحَدٌ، حَتَّى رُفِعَ لِي سَوَادٌ عَظِيمٌ، قُلْتُ: مَا هَذَا؟ أُمَّتِي هَذِهِ؟ قِيلَ: هَذَا مُوسَى وَقَوْمُهُ. قِيلَ: انْظُرْ إِلَى الْأُفُقِ. فَإِذَا سَوَادٌ يَمْلَأُ الْأُفُقَ، ثُمَّ قِيلَ لِي: انْظُرْ هَا هُنَا وَهَا هُنَا فِي آفَاقِ السَّمَاءِ. فَإِذَا سَوَادٌ قَدْ مَلَأَ الْأُفُقَ، قِيلَ: هَذِهِ أُمَّتُكَ، وَيَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ هَؤُلَاءِ سَبْعُونَ أَلْفًا بِغَيْرِ حِسَابٍ، ثُمَّ دَخَلَ وَلَمْ يُبَيِّنْ لَهُمْ، فَأَفَاضَ الْقَوْمُ وَقَالُوا: نَحْنُ الَّذِينَ آمَنَّا بِاللهِ، وَاتَّبَعْنَا رَسُولَهُ، فَنَحْنُ هُمْ أَوْ أَوْلَادُنَا الَّذِينَ وُلِدُوا فِي الْإِسْلَامِ، فَإِنَّا وُلِدْنَا فِي الْجَاهِلِيَّةِ. فَبَلَغَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَخَرَجَ فَقَالَ: هُمُ الَّذِينَ لَا يَسْتَرْقُونَ، وَلَا يَتَطَيَّرُونَ، وَلَا يَكْتَوُونَ، وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ». فَقَالَ عُكَّاشَةُ بْنُ مِحْصَنٍ: أَمِنْهُمْ أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «نَعَمْ». فَقَامَ آخَرُ فَقَالَ: أَمِنْهُمْ أَنَا؟ قَالَ: «سَبَقَكَ عُكَّاشَةُ 

Ҳусойн сўзлаб берди: «Омир Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумонинг «Кўз ёки чаён заҳридан бошқага дам солиш йўқ», деганини ривоят қилди. Буни Саъид ибн Жубайрга зикр қилдим. У шундай деди: «Ибн Аббос бизга шундай сўзлаб берган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга умматлар намойиш қилинди. Бир икки набий кичик гуруҳ билан бирга ўтди, бошқа бир набий эса ёлғиз ўзи ўтди. Ниҳоят, менга улкан оломон намоён қилинди. «Бу нима? Бу умматимми?» дедим. «Бу Мусо ва унинг қавми», дейилди. Кейин: «Уфққа қара», дейилди. Қарасам, бир оломон уфқни тўлдириб турибди. Кейин менга: «Осмон уфқларининг у ёғига, бу ёғига қара», дейилди. Қарасам, бир оломон уфқни тўсиб қўйибди. «Мана шу сенинг умматинг. Улардан етмиш мингтаси жаннатга ҳисобсиз киради», дейилди». Сўнгра кириб кетдилар, уларга очиқлаб бермадилар. Одамлар тарқалиб кетишди. Улар: «Биз Аллоҳга иймон келтирган, Унинг Расулига эргашганлармиз. Ўшалар бизмикан ёки Исломда туғилган авлодларимизмикан, чунки биз жоҳилиятда туғилганмиз ку», дейишди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда у зот чиқиб: «Улар дам солдирмайдиган, шумланмайдиган, куйдиртирмайдиган ва Роббларига таваккул қиладиганлардир», дедилар. Уккоша ибн Миҳсан: «Мен ўшаларданманми, эй Аллоҳнинг Расули?» деди. «Ҳа», дедилар. Шунда бошқаси ҳам туриб: «Мен ҳам уларданманми?» деди. «Уккоша сендан ўзиб кетди», дедилар». Мана шу ҳадисда "дам солдирмайдиган " деган гапдан дам солдиришни бирор тури назарда тутиляптими, «Кўз ёки чаён заҳридан бошқага дам солиш йўқ» ? бошқа касалга дам солишга руҳсат этилмаяптими? Бу ҳадисни шархлаб берсангиз, илмим озлик қилди тушунишга ,китоблардан ҳам топа олмадим шархини, Аллоҳ рози бўлсин сиздан .


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу ҳақида шориҳлар жуда кўп гапларни айтганлар. Улардан бири “ношаръий дам солдирмайдилар” деганидир. Шу гап қувватлироқ. Чунки саҳобаи киромлар ҳисобсиз жаннатга киришга бошқалардан кўра қаттиқроқ ҳаракат қилганлар. Шу маънони олинмаса уларнинг бирорталари ҳам дам солдирмаган ва дам солмаган бўлар эдилар. Ваҳоланки ҳадис захирасида қанчалар саҳобалар дам солдирганлари ва фарзандларига дам солганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat