Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Қуйидаги интернет саҳифани ўқиётган эдим, http://www.islam.tc/beard/beard.html Келтирилган ҳадисларни рақами билан интернетдан ва Саҳиҳ Муслимнинг Абдулҳамид Сиддиқ томонидан қилинган инглиз тилидаги таржиамасидан ҳамда Анвар Аҳмад томонидан қилинган ўзбек тилидаги таржимасидан қидириб солиштириб кўрдим. Лекин аксарият ҳадисларниг рақамлари мос келмаяпти. Ҳадисларнинг рақамлаш қоидаси борми, қайси бирига ишонсам бўлади? Раҳмат. Ассалому алайкум!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳадисларни рақамлаш янги пайдо бўлган одат. Бу борада ҳамма келишиб олган ва амал қиладиган умумий қоида йўқ. Шунинг учун турли нусхаларда турли рақамлар бўлиб қолиши табиий ҳолат.