Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам алайхиссалом хакларидаги хадис

00:00 / 04.05.2011 | eski savollar | 4467
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!Савол: Бундан бир-икки йиллар олдин интернетдан бир фатвони кўчириб олгандим. Ҳозирда у сайт фаолият олиб бормаяпти. Аниқроғи очилмайди. Унга берилган жавобда қуйидаги жумлалар бор: Иқтибос: Сиз сўраган нарса, яъни Одам алайҳиссалом жаннатдан хайдалганларидан кейин Аллоҳдан Пайғамбаримиз Мухаммад соллАллоҳу алайхи ва саллам хурматларини ўртага кўйиб кечирим сўраганлари ҳақидаги ривоят мухаддис Хокимнинг (321-405 хижрий) "Мустадракул - Хоким", Табаронийнинг (260-360 хиж.) "Ал-Муъжамус - сагийр" ва "Ал-Муъжамул-авсат" китобларида келтирилган. Хокимнинг келтирган хадис матни мана бундай: "Одам гуноҳ иш килгач: "Эй Парвардигор, Мухаммад хакки-хурмати билан сўрайман, гуноҳимни кечир", деди. Шунда Аллоҳ: "Эй Одам, қандай килиб Мухаммадни танидинг, ахир Мен уни хали яратмаганман-ку?" деб сўради. Одам: "Эй Парвардигор, Сен мени Ўз кўлинг билан яратиб, менга Ўз рухингдан пуфлаганингда, бошимни кўтариб, Арш устунларида "Ла илаха иллАллоҳ, Мухаммадур-Расулуллоҳ", деган ёзувни кўрдим ва билдимки, Сен Ўз исмингга яралмишлар ичида Ўзингга энг махбубини кўшасан". Шунда Аллоҳ: "Тўгри айтинг, эй Одам, дархакикат, у менга яралмишларнинг энг махбубидир. Унинг хакки-хурмати билан Менга дуо кил, бас, гуноҳингни кечираман, агар Мухаммад бўлмаганида сени яратмасдим", деди. Бу хадис мухаддисларнинг сўнггиси бўлмиш Шайх Носируддин Ал-Албоний рахимахуллох тарафларидан ўрганилиб, "мавзуъ" хадис эканлиги, яъни одамлар томонидан тўкиб чикарилган хадислиги аникланган. Шунинг учун бу хадисни Пайғамбар алайҳиссаломга нисбат бериш, у зотнинг сўзлари дейиш тўгри эмас.Мухаддис олимларнинг маълум килишларича, Хоким ва Табароний рахимахумАллоҳларнинг хадис тўпламларида заиф ва тўкима ривоятлар етарличадир. Шунинг учун у тўпламлардаги хадисларни эхтиёт бўлиб олиш тавсия килинган. Яна шуни яхши билиш керакки, Ислом дини китобларига 14 мингга якин тўкима хадис киритиб юборилган. Бу хадисларнинг бари "Пайғамбар алайҳиссалом дедилар" деган сўзлар билан бошланади. Бундай хадисларнинг хадис тўпламларига кириб колишида уларни йигган мухаддисларни айблаб бўлмайди…… Мўътабар ва мўътамад тафсир китобларида таъкидланишича, Одам алайҳиссалом ва Хавво онамизнинг Аллоҳнинг буйругига хилоф йўл тутиб, гуноҳ иш килиб кўйганларида қандай сўзлар билан тавба килганликлари Қуръони Каримда очик-ойдин баён килинган. Аллоҳ Таоло "Ал-Аъроф" сурасининг 23-оятида шундай мархамат килади: "Улар иккиси: Эй Раббимиз, дархакикат биз ўзимизга ўзимиз зулм килдик. Агар гуноҳимизни кечириб бизларга рахм килмасанг, шубхасиз, зиёнкорлардан бўлиб колурмиз, дедилар". иктибос тугадиБу ҳадисни келтирганимдан мақсад шуки, ҳозирда ҳам шу ҳадисни баъзи масжид имомларимиз мавъиза чоғида ривоят қилишади. Кўпроқ мавлуд ойида пайғамбар с.а.в нинг фазлларини баён қилиш чоғида. Мазкур ҳадис барча муҳаддисларнинг фикри бўйича ҳам тўқима ҳадисми ёки саҳиҳ ёки ҳасан йўллар билан ҳам ривоят қилган муҳаддислар борми? Дин йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳ бардавом айласин! Амин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу каби ҳадисларни аввалги муҳадисслар раҳматуллоҳи алайҳим яхшилаб ўрганганлар ва алоҳида “мавзуъот” деб номланган китобларида баён қилганлар.Мазкур ҳадисни мавзуълигига барча иттифоқ қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat