Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кўпинча "Ҳадис ва Ҳаёт" ва бошқа китобларингизда Кофир ва Мушрикларнинг ҳам "Аллоҳга қасамки" иборасини ишлатганларини гувоҳи бўламиз. Масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ашаддий душман бўлган кофир ва мушрикларнинг ушбу иборани кўп ишлатганларини кўрамиз. Энг ажабланарли томони шундаки, улар ахир Аллоҳга ширк келтирган, бут санамларга сиғинадиган, кофир бўлсалар, қандай қилиб "Аллоҳга қасамки" дейдилар?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уларнинг шундай одатлари бўлган. Ўзларининг тушунчалари асосида атишган. Арабча Аллоҳ сўз Исломдан аввал ҳам бўлган.