Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Менинг саволим қуйдагича:Ҳаммамиз биламизки Аллоҳ шайтонни оловдан яратган ва жинларни ҳам оловдан яратган. Жинларнинг мусулмони ва кофири бўлади, шайтон ҳам ва кофир жинлар ҳам охиратда дўзахга тушадилар. Қандай қилиб улар ўзлари оловдан яратилинган бўла туриб, дўзахда яни оловда азобланадилар? Шуни тушунтириб берсангиз.Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Дўзахда оловдан бошқа, мисол учун музлатиш азоби ҳам бор. Асосийси Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир. Истаса, оловдан бўлган нарсани олов билан азоблай олади.