Ассалому алайкум! Бир илмли танишим бир марузада эшитибти Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш керак деб ва менга айттики намоз ўқимайдиганларни умуман олганда Аллоҳни буйрукларини бажармаётганларни Аллоҳ учун ёмон кўриш керак савоб бўлдаи деди. Мен ака Аллоҳ учун ёмон кўриш мусулмонлар учун бўлмаса керак чунки инсонди ўзини ёмон кўриб бўлмайди унинг ёмон амалларинигина ёмон кўришга хаққимиз бор дедим. Сўраб кўринг бирор бир илмлидан деб хам айттим. Мусулмонларни хам ёмон кўрса бўладими Аллоҳ учун?
– Ва алайкум ассалом! Инсониятни ёмон кўриб бўлмайди. Уни зотидан нафратланиш жоиз эмас. Уни қилган маъсиятлари ва гуноҳларини кўриб насиҳат қилиб, гуноҳ ишларни қилмасликка ибрат олиш керак. Валлоҳу аълам!