Ассалому алайкум! Устачилик қиламан (моляр). Назаримда исрофгарчиликка йўл қўйиб қўяётгандайман. Лекин бизнинг касбимизда бунинг олдини олишнинг иложи йўқ деб ўйлайман. Чунки аниқ 100 % ли масаллиқни тайёрлаш жуда мушкул. Бирор жойни бўяш ёки суваш учун тайёрлаган масаллиғимдан хоҳламасам ҳам ортиб қолади. Кейин уни ташлаб юбораман. Бу ишим билан гуноҳга ботиб қолмаяпманми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиздан оладиган инсондан сўраб кўринг. Албатта кимгадир керак бўлади. Валлоҳу аълам!