Ассалому алайкум! Қўлимда ҳалоллигига шубҳа бўлган пул бор эди, бир мискинга бериб юбордим, эртаси куни у киши келиб бизни дўкондан савдо қилди, кўнглимда яна шу пул қайтиб келди деган шубха пайдо бўлди. Савдо қилиб олган пулим менга ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Мулк қилиб берган бўлсангиз бўлди у пул ўша кишининг ҳаққи бўлади. Келиб сиздан савдо қилса олишингизни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!