Ассалому алайкум! Бир дўстим пул топиш йўлини таклиф қилди. Бу асосан онлайн бизнес, бу програма Американики экан унда сиз машҳур компаниялар Амазон, Валмарт каби компаниялар нарсаларини сотиб олиб устига озгина қўйип сотар экансиз. Масалан 20$ га нарса олсангиз 20.03 га сотасиз. Шу ҳақида малумот берсангиз ишласа бўладими ёки бўлмайди?
– Ва алайкум ассалом! Ўзида йўқ нарсани сотиш ва сотиб олган лекин ҳали қабз қилмаган (ўзи ёки вакили товарни сотувчидан қабул қилиб олмаган) нарсани сотиш жоиз эмас. Агар сиз сўраётган илова дропшиппингга асосланган бўлса унинг ҳукми қуйдагича бўлади:
Сиз таклиф қилаётган нарса ҳузурингизда йўқ эканлигини ва сиз ўртакаш эканлигингизни харидорга очиқ-ойдин айтинг. Шунда сиз ёки сотувчи ёки олувчи томонидан вакил ҳисобланасиз. Хизмат ҳаққингизни ҳам тайин қилиб олинг. Валлоҳу аълам!