Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйга вазифани бажарилмаса жазо тариқасида пул тўлаш

18:38 / 20.01.2022 | Ulug'bek | 1091

Ассалому алайкум! Чет тилини ўрганиш учун ўқув марказига бораман. Ўқувчилар уйга вазифани тўлиқ бажаришмаса устозимиз белгилаган миқдорда жарима тўлашади. Мисол учун 4та китобдан уйга вазифа берилган бўлса ва ўқувчи 3 тасини бажариб 1 тасини бажармаса 10.000 сўм жазо тариқасида, агар 2 тасини бажариб 2 таси қолиб кетса 20.000 сўм жарима. 1 та дарс қолдирилса 50.000 сўм жарима. Жаримадан йиғилган пулларни устоз хохласалар ўз ихтиёжларига ёки дарсимиз унумдорлигини ошириш учун дарсимизга керакли буюмларга ишлатадилар. Савол: Устозимиз ушбу йиғилаётган пулни ўз ихтиёжига ишлатиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқитувчи ўқувчиларни бирор сабаб билан молиявий жаримага тортиши жоиз эмас. Шартномада агар томонлардан бири шартнома шартларини бажармаса, жарима тўлаши ва тўланган жаримани икки тарафга ҳам тааллуқли бўлмаган учинчи тарафга хайрия мақсадида беришни шартлашса, бази уламолар жоиз дейишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat