- Ва алайкум ассалом! Мусулмонмаслиги аниқ бўлса ҳаққига раҳмат ва жаннат сўраб дуо қилиш мутлақо жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Тавба” сурасида марҳамат қилади:
اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
80. Улар учун мағфират сўрасанг ҳам, мағфират сўрамасанг ҳам, агар улар учун етмиш марта мағфират сўрасанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу Аллоҳга ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоят қилмас. Валлоҳу аълам!