Бу янги масала бўлгани учун турлича қараш бор. Далил ўрнига сизга ўз қулоғим билан эшитган бир воқеани айтиб берай. Домлаларимиздан бирлари қуйидагиларни айтадилар:«Аёлларнинг автомобил минишлари уларнинг латофатига тўғри келмаслигига менда тўлиқ ишонч бор. Бир дастлабки қамоқда, бир одамни машина билан уриб ўлдирган ёш аёл ўша ерда ушлаб турилган экан. Яқинлари унинг боласини йўргакда келтириб эмиздириб кетишмоқда. Бу ҳолни кўриб йиғлаб юбордим».