Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 01.01.2012 | eski savollar | 1890
Ассалому алайкум хурматли Устоз! АЛЛОХ(ж.ж) умрингизга ва илмингизга барокат ато айлаб, узи ёрлакасин. Устоз юзда жарохат бору, лекин жарохатнинг усти котган булса, шу холатда тахорат олиб, юзни артгандан кейин бояги жарохатнинг усти кучиб, тушиб колса нима килиш керак? Лекин усти кучган жарохат жойидан хеч кандай нажосатлик чикмаган, шундай холатда шу жарохат устига сув теккизиш шартми ёки сув теккизмай шундай намоз укиса булаверадими?. Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж.ж) рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Фиқҳ китобларида бу масаланинг ўхшаши келган. Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бош¬қасини қўяди.Аммо тузалиб тушса, бундан мустасно.Намозда бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Намоздан ташқарида бўлса, ўша тушиб кетган нарсанинг ўрнини ювиб қўяди.Сизнинг ҳолатингизда ҳам тузалиб тушгандаги амал қилинади. Чунки, яранинг сув теккан жойи тушиб, сув тегмаган жойи очилиб қолган.

Топ рейтинг www.uz Openstat