Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрдаги савол-жавоб

17:16 / 21.01.2019 | Mahmud | 2501
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! 1. Одамлар орасида қабрда бўладиган саволларни ва унга бериладиган жавобларни излаб юриш урф бўлиб қолган. Қабр ҳаётини тушунмаганлардан баъзи тоифлари "Шу шу нарсаларни ёдлаб олсам бўлди" деб кибрланиб юришади. Ёки баъзилари гуноҳлари кўплигини рўкач қилиб "Гуноҳларим кўп жавобларини ёдлаб олмасам бўламайди" деб юришади. Уларга сўз ва ёдлаш эмас, балки амал зарурлигини айтса ҳам ўз фикрларида қолаверишади. Яна "Инсонни бирор амали ёки "Мулк" сурасини ўқиса ёки ёдласа инсон вафот этганида қабрда савол-жавоб га келган фаришталарга "Мана мен жавоб бераман саволларингга" деган қўпол тарздаги гаплар ҳам бор. Илтимос шундай инсонлар билан бу каби масалаларда қандай муомала қилишни маслаҳат берсангизлар. 2. Маййит қабрда савол-жавобга келган фариштани кўрганда фариштани қўрқинчлилигидан неча йил (муддати эсимдан чиқиб қолди) тили танлайига ёпишиб қолади деган гапни эшитган эдим. Илтимос бу ҳақида ҳам маълумот берсангизлар. Ноўрин мурожаат бўлса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар бир қилган амали эвазига албатта савоб, қилмаганига албатта жазо олади. Шайтон бир бор сажда қилмагани учун абадий дўзахи бўлди. Мўминман деган инсон эса ҳар куни беш вақт сажда қилишга буюрилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat