Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кундалик хақида

15:00 / 13.07.2021 | Shaxriyor | 1405

Ассалому алайкум! Мен анчадан буён кундлик ёзаман (хаётимдаги воқеаларни инсонларни муносабатини кимгадур айтгандан кўра ёзиб бораман) яқинда эшитдим куналик тутиш динимизда мумкун эмас экан. Шундайми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Кундалик ёзишнинг зарари йўқ. Албатта бў сизни асосий вазифаларингизни қилишга ҳалақит бермаслиги керак. Яъни ибодат ва зиммангиздаги вазифаларни қилиш ва уларда камчиликка йўл қўйишингизга сабаб бўлмаслиги керак. Шунингдек унда шариатда ман қилинган ишларнинг ҳикояси ва бирор кишининг шаънига путур етказадиган гаплаш бўлмаслиги керак.
Имом Шофеъий сафарлари ҳақида ҳикоя қилганлар ва уни шогирдлари Рабийҳ ривоят қилган. Шунингдек имом Суютий ҳам ҳайтларини “ал-Муҳодара” номли китобларидан жамлаганлар. Ибн Батута ҳам ўзининг сафарлари ҳақида ёзган. Хулоса қилсак, бу каби ҳаётингиздаги воқеа ва уларга ўзингизнинг бўлган муносабатларингизни ёзишингизга шаръий монелик йўқ. Лекин ҳар бир нарса меъёрида бўлиши керак. Вақтингизни бунданда фойдали нарсаларга сарфлашга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat