Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳақ бериш

13:15 / 01.01.2022 | Hasanali | 1381

Ассалому алайкум! Жўраларимда бир одат бор ким фотхали бўлса ёки фарзандли бўлса ёкида янги машена олса ҳақ бер ювди қилайлик деб ўша одамникида ўтириб чой гаштак қилади. Шу тўғрими ҳақ бериш керакми? Одийгина мисол бир жўрам фотхали бўлди жўраларим ҳақ бер деб қўймай унинг уйида ўтириб еб ичишди шу тўғрими ҳамма ҳам бир кун фотхали бўладику бу оддийгана унаштирувку байрам қилиб юбориш шартми жўраларимга шуни айтсам сен қотмишсан ҳақ бергинг келмаса шундай айтиб қўявер деб мени тушунушмайди. Бу тўғрими динимизда нима дейилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Ўз хоҳиши билан, савоб умид қилиб, биродарлари учун дастурхон ёзса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ. Лекин бу ишни ўзаро мажбурий қилиб қўйиш тўғри эмас. 

عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه - قال: قال رسول الله  صلى الله عليه وسلم  : لا يحل مال امرئ مسلم , إلا بطيب نفس منه  

Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқармай берган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat