Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом вақтида ёш болаларни кўчада юриши

16:37 / 21.01.2019 | Ихтиёр | 19897
Ассалому алайкум! Шом вақтида ёш болаларни кўчада юриши яхшимас. Бу вақт шайтонларни тарқаладиган вақти болаларга тегиниб қўйиши мумкин деган хадис бор экан. Илтимос шу хадис бор бўлса баътафсил тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

أَنَّهُ سَمِعَ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا كَانَ جُنْحُ اللَّيْلِ - أَوْ أَمْسَيْتُمْ - فَكُفُّوا صِبْيَانَكُمْ، فَإِنَّ الشَّيَاطِينَ تَنْتَشِرُ حِينَئِذٍ، فَإِذَا ذَهَبَ سَاعَةٌ مِنَ اللَّيْلِ فَحُلُّوهُمْ، فَأَغْلِقُوا الْأَبْوَابَ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَفْتَحُ بَابًا مُغْلَقًا، وَأَوْكُوا قِرَبَكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَخَمِّرُوا آنِيَتَكُمْ وَاذْكُرُوا اسْمَ اللهِ، وَلَوْ أَنْ تَعْرُضُوا عَلَيْهَا شَيْئًا، وَأَطْفِئُوا مَصَابِيحَكُمْ  

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қоронғи тушганда [ёки кеч кирганда] болаларингизни ушлаб туринг, чунки шайтонлар ўша пайт тарқалади. Кечадан бир муддат ўтгач, уларни (болаларни) қўйиб юбораверинг. Эшикларни беркитинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг, чунки шайтон ёпиқ эшикни очолмайди. Мешларингизни боғланг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг. Устига бирор нарсани кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, идишларингизни тўсинг ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинг ҳамда чироқларингизни ўчиринг». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat