Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар ижтимоий тармоқларнинг бирида ўқиган эдим, ҳозирда эса излаб-излаб топа олмаяпман.. Унга кўра "Фарзандингизни чиройли, гўзал тарбия қилишингиз унинг ҳаққига 1со тилла эҳсон қилишингиздан ҳам афзалроқдир!. " дейилган эди. Ҳудди шундай мазмунда ҳадис борми ва 1со тилла дегани ҳозирда 4кг вазнга тўғри келадими?!
– Ва алайкум ассалом! Тилла деган сўзи ҳадисда йўқ.
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ، قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَعْلَى، عَنْ نَاصِحٍ، عَنْ سِمَاكٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَأَنْ يُؤَدِّبَ الرَّجُلُ وَلَدَهُ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِصَاعٍ
هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ.
وَنَاصِحُ بْنُ الْعَلَاءِ الْكُوفِيُّ لَيْسَ عِنْدَ أَهْلِ الْحَدِيثِ بِالْقَوِيِّ، وَلَا يُعْرَفُ هَذَا الْحَدِيثُ إِلَّا مِنْ هَذَا الْوَجْهِ.
وَنَاصِحٌ شَيْخٌ آخَرُ بَصْرِيٌّ، يَرْوِي عَنْ عَمَّارِ بْنِ أَبِي عَمَّارٍ وَغَيْرِهِ، وَهُوَ أَثْبَتُ مِنْ هَذَا
Бизга Қутайба ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Яҳё ибн Яъло ҳадис айтиб берди». У Носиҳдан, у Симакдан:
Жобир ибн Самурадан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг боласига одоб бермоғи, бир соъ садақа қилишидан кўра яхшироқдир», дедилар».
Бу ғариб ҳадисдир.
Носиҳ ибн Ало Куфий, аҳли ҳадис наздида қувватли эмас. Бу ҳадис фақат мана шу санад билан билинади.
Носиҳ бошқа шайх бўлиб, у басраликдир. У Аммор ибн Абу Аммор ва бошқалардан ривоят қилади. Носиҳ ибн Ало Куфий басролик Носиҳдан собитроқдир. (“Олтин силсила” китобидан Сунан Термизий). Валлоҳу аълам!